Бир чиройли кийинган яҳудий Маъмуннинг мажлисига суқилиб кириб бориб, одамлар орасида ўтириб олди. Уни Маъмун таниб қолиб:
- Яҳудиймисан? - деди.
- Илтимос, мени фош этиб, шарманда қилманг. (Қавми унинг мусулмонлар мажлисларига келаётганидан хабар топиб қолса, унга озор берардилар - М. М.)
- Агар мусулмон бўлсанг, кўп эҳсонлар бераман ва қавмингдан биронтасини сенга яқинлаша олмайдиган қилиб қўяман.
- Диним, ота-боболарим дини менинг Исломни қабул қилишимга йўл қўймайди. Мени ноқулай аҳволга солманг, ҳозирча ўз ҳолимга қўйиб туринг, ўйлаб кўрай, ишонч ҳосил қилсам, олдингизга келаман.
Шу билан халифа уни ўз ҳолига қўйди. Бир йилдан кейин эса мусулмон бўлиб, яна мажлис ичида пайдо бўлди. Маъмун қараса, у фиқҳ ҳақида ҳам, Қуръон ҳақида ҳам жуда яхши гапларни гапиряпти. Ҳамма ҳайратда.
Мажлис тугагач, Маъмун уни чақириб:
- Биздан муҳлат сўраган ўша яҳудий сенмисан? - деб сўради.
- Ҳа
- Исломни қабул қилишингга нима сабаб бўлди? Мен таклиф қилганимда рад этган эдинг-ку?
- Мен чиройли ёзаман. Тавротнинг уч нусхасини кўчирдим. Айрим жойларига қўшиб ҳам юбордим, айрим жойларини олиб ҳам ташладим. Уни мендан сотиб олишди. Ҳеч қандай эътироз билдиришмади. Уч нусха Инжилни кўчирдим. Унга ҳам худди шундай қилдим. Черковга олиб борган эдим, уни ҳам сотиб олишди. Ҳеч қандай эътироз билдиришмади. Қуръондан ҳам уч нусха кўчириб, худди шу ишни қилгандим. Уни текширишиб, бир зумда қўшган жойимни ҳам, олиб ташлаган жойимни ҳам аниқлашди. Кейин менга таҳқир ва нафрат назари билан қарашди. Шундан билдимки, бу Китоб Сақлагувчи тарафидан сақланар экан, унга ўзгартириш киритиб бўлмас экан. Китобингиздаги Яратувчининг: "Биз зикрни нозил қилдик ва албатта, Биз уни сақлагувчилармиз", деган оятини эсладим. Олдида ҳам, ортида ҳам, ҳеч бир жойида нотўғриси бўлмаган китоб мана шу Қуръон эканига ишонч ҳосил қилдим ва шу нарса Исломни қабул қилишимга сабаб бўлди. Бас, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир. У кишига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-01